Все о фейерверках и пиротехнике
Добро пожаловать
Вход / Регистрация
Организация праздников Краснодар

​​ФАҚАТ БИЗДА! ПРЕЗИДЕНТ ХАМ КУЛИБ ЮБОРДИ!

Спасибо! Поделитесь с друзьями!

URL

Вам не понравилось видео. Спасибо за то что поделились своим мнением!

Sorry, only registred users can create playlists.
URL


Добавлено by Admin В Пиротехника
1 Просмотры

Описание

​​ФАҚАТ БИЗДА!

Фақат бизда, МИБчилар хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага пул тополмай юрган поччамдан 82-моддани қўллаб, 5 баробар жарима ундиради.

Фақат бизда, чегарачилар ўтаётган пиротехника – пақилдоқлар юкини кўрганда, тескари қараб олади, аммо чегарадан ўтаётган холамни ич кийимигача тинтув қилади.

Фақат бизда, бозор дарвозалари олдида килолаб пул алмаштирган долларфурушларнинг мушугини биров “пишт” демайди, лекин кўйлак олиш учун 50 долларини майдалаган янгамни “департаментчилар” ушлаб кетади.

Фақат бизда, учар таксичилар “пятаклар”да бақир-чақир қилиб, текширувчилариннг шундоқ бурни остида йўловчи йиғади, лекин йўл-йўлакай 4 минг сўмга синфдошини олиб кетган курсдошимни солиқчилар билан департамент 8 миллионга “аъзо қилади”.

Фақат бизда, мактабларда бошланғич таълим – бепул. Аммо жиянчаларга китоблар ижарага берилади.

Фақат бизда, опам GM “Нексия”си учун 10 минг “кўки”дан тўлаб қўйиб, ойлаб кутиши мумкин, аммо “қозоқ”қа чиқиб кетган синглиси бунақасини 5000 ўша кўкига чертиб-чертиб 2 соатда олиши мумкин.

Фақат бизда, профилактика инспекторлари вилоятдан жиянидан хабар олгани келган тоғани, прописканг йўқ, деб жаримага тортади. Аммо эшигига немис овчаркаси боғланган ажнабийларнинг қасрида ҳатто кимлар яшашини ўша ит ҳам билмайди.

Фақат бизда, ташқарида қиш қирчиллаб турган пайтда МТРК экранларида ҳамиша жаннат боғларидан хабарлар берилади, ҳамиша ёз – одамлар экранга қўлини тутиб исинади.

Фақат бизда, темирйўлу авиакассаларда чипта тополмайсиз, лекин поезду самолётларнинг ярми бўш кетади.

Фақат бизда, йўл-патрул хизмати ҳар куни автомобиль эгаларини миллиардлаб жаримага тортади, йўллар эса Марсникидан ҳам хароб.

Фақат бизда, коммунал соҳадан истеъмолчига милионлаб нореал қарз чиқиши мумкин. Давлат миллиярдлаб коммунал соҳа маблағ ажратади. Аммо, газ свет, сув аҳолига етолмаслиги мумкин.

Фақат бизда...

Написать комментарий

Комментарии

Комментариев нет.
RSS
Организация праздников Краснодар
Яндекс.Метрика